““Сунани Термизий” асарининг ҳадис илмида тутган ўрни”

““Сунани Термизий” асарининг ҳадис илмида тутган ўрни”

Жорий йилнинг 6 июнь куни Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов бошчилигидаги педагог ходимлар муҳаддис олим Абу Исо Термизийнинг “Сунани Термизий” асарини тўлиқ ўқиб тугатган мазкур мактаб талабалари Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида меҳмонларга Марказ ва ўрта махусус ислом билим юрти директори Ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) Шукуриллоҳ Умаров ҳамроҳлик қилиб Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти, нашрлари ва илмий-маърифий йўналишда олиб борилаётган ишлар
, шунинг билан биргаликда таълим муассасасининг ўқув жараёнлари билан яқиндан таништирди.

Шунингдек, ташриф давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, Ҳадис илми мактаби жамоаси ва “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси педагог ходимлари ва талабалари иштирокида “Сунани Термизий” асарининг ҳадис илмида тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Марказ директори Шукурилло Умаров, Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов ҳамда Миср-араб Республикасидан жалб қилинган “Ал-азҳар” университети Усули дин кафедраси мудири доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурроҳман талаба-ёшларга Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида маълумотлар беришди.

Қизғин ва мунозаралар билан ўтган давра суҳбатидан талабалар бир-бирлари билан яқиндан танишиб, устозлардан ўзларининг барча қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Тадбир якунида Ҳадис илми мактабига Марказ илмий-ходимлари томонидан ёзилган китоблар тақдим этилди.

 

 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати