Тунда қурбонлик қилиш

Тунда қурбонлик қилиш

Тунда қурбонлик қилиш

 

وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ

яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар – (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).

Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:

وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ

яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.
Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.

Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar