Марказ ҳақида

Марказ ҳақида

Ислом дини ривожига ҳисса қўшган буюк аллома,

ватандошимиз Абу Исо Термизий ва Термизий

алломаларнинг беназир меросини илмий асосда

чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ўта муҳим ишдир.
                         

             Шавкат Мирзиёев

 

 

    Буюк аллома, муҳаддис, фақиҳ Имом Термизий ва термизийлар бой меросини ўрганиш ҳамда уларнинг жаҳон цивилизацияси ва илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралда қабул қилинган “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.