15.09.2021

Отинойиларимиз учун ўқув семинари бўлиб ўтди

Имом Термизий халқаро илмий -тадқиқот марказида Вилоятимизда фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинари бўлиб ўтди.

Машғулотлар режа асосидаги дарс жадвалига кўра тренинг, муҳокама ва савол-жавоб тарзида долзарб мавзуларда малакали мутахассислар томонидан олиб борилди. Жумладан,  Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) Шукрилло Умаров “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йили мобайнида диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интервьюси” мавзусида, Ўзбекситон мусулмонлар идораси Сурхондарё вилоят вакилининг  хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова «Эрта турмуш ва яқин қариндошлар орасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари» мавзусида, Термиз Давлат университети психология кафедраси ўқитувчиси Шохиста Холмуротова “Хотин-қизлар орасида индивидуал психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш йўналишлари ва усуллари” мавзусида машғулот дарслари олиб боришди.

🌐Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi matbuot xizmati

 

Ҳар бир машғулот дарслари бўйича сўзга чиққан мутахассислар томонидан мавзу юзасидан батафсил тушунчалар берилиб, отинойиларни қизиқтирган саволларга мисоллар асосида жавоблар берилди. Семинар сўнгида  иштирокчилар ўқув машғулотлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришиб, бу каби ўқув-семинарлар ўз фаолиятлари давомида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтишди.

  Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi

Matbuot xizmati

Izoh qoldirish