09.10.2021

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиалининг 2-босқич талабалари иштирокида қизғин кечган учрашувда тарғибот гуруҳи аъзолари, ўқитувчилар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.Давра суҳбатида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Сарвар Саидов  "Экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ғаразли ниятлари ва муқаддас ислом динининг асл мазмун -моҳияти" мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, бугунги кунда диний экстремистик ташкилотларнинг ғаразли мақсадлари, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунтириш бериб ўтди.

Шунингдек, сўз олганлар халқимиз азалдан  Ватанга садоқат, ҳалоллик, иймон-эътикодлилик, инсонпарварлик, илмпарварлик фазилатлари билан ўрнак бўлиб келишганлигини таъкидлаб ўтишди.

 Қизғин ва баҳс-мунозарали кечган учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Айтиш мумкинки, бугунги таҳликали бир даврда биз ёшларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишимиз зарурлигини ёддан чиқармаслигимиз лозим. Айни мақсадларга қаратилган тарғибот тадбирлари ёшларимизнинг мафкуравий таҳдид ва хатарларни тўғри таҳлил эта олишга ҳамда улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқаришга ўргатиши шубҳасиз.

 

Имом Термизий илмий- тадқиқот маркази матбуот хизмати

Izoh qoldirish