13.10.2021

Экстремистик ва террористик хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий ва салбий оқибатлари

Термиз давлат университетининг Педагогика институтида айни мавзу доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Таълим муассасаси талабалари ҳамда профессор ўқитувчилари иштирокида қизғин кечган учрашувда Имом термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Умарали Улжаев маъруза қилиб, ёшларни терроризм ва диний экстремизмнинг таҳдидларига тушиб қолишларига сабаб бўлаётган асосий омиллар, турли фирқа ва оқимларнинг вайронкор ғоялари ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида маърузачилар экстремистик ва террористик хатти-ҳаракатларнинг ҳуқуқий ва салбий оқибатлари, ёшларни терроризм ва диний экстремизмнинг таҳдидларига тушиб қолишларига сабаб бўлаётган асосий омилларни хаётий мисоллар оркали келтириб ўтишди.

  Қизғин ва баҳс-мунозарали кечган учрашувда талабалар томонидан берилган саволларга   мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Бир сўз билан айтганда, тарғибот гуруҳи томонидан ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар ва учрашувлар ёшларимизнинг жаҳонда тобора илдиз отиб бораётган мафкуравий таҳдид ва хатарларни тўғри таҳлил эта олишга ҳамда улардан тегишли хулоса ва сабоқлар чиқаришга ўргатиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Имом Термизий илмий- тадқиқот маркази матбуот хизмати

Izoh qoldirish

Izohlar