Китоб номи: Рисолаи қудсия (Пок сўзлар рисоласи)
Муаллиф: Хожа Муҳаммад Порсо Нақшбандий-Бухорий
Буюк аллома Хожа Муҳаммад Порсо маънавий мероси олимлар томонидан бугунги кунга қадар катта қизиқиш билан ўрганиб келинмоқда. Алломанинг кўплаб асарлари Ислом динининг ажралмас қисми бўлган тасаввуф арконлари – руҳий тарбияга бағишланган. Жумладан, “Рисолаи қудсия” номи билан машҳур бўлган асари кўплаб тадқиқотчи олимлар диққатини ўзига тортгани сир эмас. Ўрта асрларда чуқур илдиз отган нақшбандий сайру-сулуки ва ҳаётий қарашлари бутун дунё мусулмон халқлари ичига тарқалган. Шу сабабдан кўплаб олимлар нақшбандия тариқати таъсирида қимматли асарлар ёзишган.
📝 Саҳифалар сони: 112 бет
📏 Бичими: 70х100
📚 Муқоваси: Қаттиқ
Алифбоси: Кирилл
📖 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 1 ноябрдаги 8434-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.
☎️ Мурожаат учун: +998 554 510 599
Izoh qoldirish