
02.02.2023
“Фарғонада Бурҳониддин Марғилоний халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил қилмоқчимиз” — Шавкат Мирзиёев
Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида республика пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Давлат раҳбари сўзининг аввалида маданият ва санъат соҳасига тўхталиб ўтди.
“Ислом динига катта ҳисса қўшган Бурҳониддин Марғилоний халқаро илмий тадқиқот марказини ташкил қилмоқчимиз. Жуда кўп ёшларимиз томонидан кўплаб тадқиқотлар олиб бориляпти. Ёшларимизга, халқимизга тарихимизни чуқурроқ ўргатиш учун аждодларимизнинг қилган ишларини ўрганишимиз зарур. Мен ўйлайман, бундай марказ бугунги замонда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади”, — дейди президент.
Манба: daryo.uz
Izoh qoldirish