08.09.2021

Бугун, 8 сентябр – Халқаро саводхонлик куни

Халқаро саводхонлик куни (International Literacy Day) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида нишонланувчи халқаро байрам кунларидан биридир.

 

Халқаро саводхонлик куни (International Literacy Day) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида нишонланувчи халқаро байрам кунларидан биридир. Ушбу кун ЮНЕСКО томонидан 1966 йил “Саводсизликка барҳам бериш таълим вазирлари халқаро конференцияси”да жорий этилган бўлиб, йиғилиш 8 сентябр куни Теҳронда бўлиб ўтган.

 

Ушбу куннинг асосий мақсади – саводхонликни жамиятда кенг тарғиб этиш бўлиб, ЮНЕСКО фаолиятининг асосий вазифаларидандир.

 

Саводхонлик – инсоният учун ҳақиқий байрамдир, зеро, дунё бўйлаб саводхонлар сони 4 миллиардгача етган. Бироқ саводхонлик даражаси болалар, ёшлар ҳамда ўсмирлардаги кўрсатгичи бўйича анча паст.

 

Кўпгина давлатларда саводхонлик кўрсатгичи юқори бўлишига қарамай, 860 миллиондан зиёд ёшлар саводсиз, 100 миллиондан кўпроқ болаларнинг мактабга бормаслигини ҳисобга олсак, саводсизлик инсоният учун ҳануз долзарб муаммо ҳисобланади.

 

Сифатли билим олиш имконияти чегараланган ўғил-қизлар учун махсус ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. Ҳар йили саводхонлик куни маълум шиорларга бағишланади.

 

“Аёллар учун саводхонликнинг ўрни”, “Саводхонлик шахсий имкониятларни кенгайтиради”, “Саводхонлик ва соғлик”, “Саводхонлик барқарор ривожланиш омили” ва бошқа шиорлар шулар жумласидандир.

 

Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi matbuot xizmati

Izoh qoldirish