14.02.2023

“Ҳозирги кунда ҳадис илмини ўрганилишида учрайдиган муаммолар” мавзусида илмий амалий суҳбат бўлиб ўтди.

Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Ҳозирги кунда ҳадис илмини ўрганилишида учрайдиган муаммолар” мавзусида илмий амалий суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбатда  Туркия Республикаси Анқара Йилдирим Боязид университетидан ташриф буюрган профессор доктор Энбия Йилдирим, профессор доктор Язижи Юнус ва Али Асқархон Қосимов иштирок этишди.
 

Суҳбат давомида доктор Энбия Йилдирим юртимизда етишиб чиққан буюк алломаларнинг ибратли ҳаёт йўллари ва бой илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чукур ўрганиш, кенг оммага етказиш ва муҳокама қилиш устувор мақсадлардан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Ҳадис илмида ижод қилган буюк боболаримиз хусусан, Имом Бухорий, Абу Исо Термизий алломалар араб диёрларидан етишиб чиқмаганлиги ва ҳозирга ўзбек ёш авлодлари боболари илмий меросини давом эттириши ва ислом қадриятларини асраб авайлашлиги зарурлигини баён қилиб ўтди.

 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров туркиялик меҳмонларга самимий тилаклар учун ташаккур айтиб Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида диний-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорликларни янада ривожлантиришда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази тайёр эканлигини айтиб ўтди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 июлдаги ПҚ-338-сонли Қарорининг 2-иловаси 25-бандида белгиланган 2023 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусидаги халқаро илмий конференциясига меҳмонларни таклиф қилди. 

Шунингдек, суҳбат якунида Марказ директори томонидан меҳмонларга марказ илмий ходимлари таржима ва нашр этган китоблардан эсдалик совғалар топширилди.

 

 

Izoh qoldirish