16.09.2021

«Мамлакатимизда мустақиллик йилларида диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Термиз Давлат Университетининг Педагогика институти Мактабгача ва технологик таълим факултетида 2021йил 15- сентябрь куни «Ўзбекистонда мустақиллик йилларида диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар» мавзусида  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни факултет декани педагогика фанлари номзоди, доцент О.Ж.Бегимқулов очиб бериб, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган амалий ишлар ва қўлга киритилаётган ютуқлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

🌐Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi Matbuot xizmati

Тадбир давомида Имом Термизий Халқаро илмий тадқиқот марказининг манбашунослик бўлими бошлиғи Каромиддин Жамаҳматов маъруза қилиб, мамлакатимизда сўнги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг кенг миқёсда амалга оширилганлигининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Фуқароларнинг диний таълим олиш соҳасидаги имкониятларининг кенгайганлиги ва янги диний маърифий соҳадаги илмий тадқиқот марказлари жумладан Имом Термизий Халқаро илмий тадқиқот марказининг фаолияти тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтди.

🌐Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi Matbuot xizmati

- Бугунги кунда глобаллашув даврида дунёда диний экстремистиик оқимларнинг кўпайганлиги ва ер юзининг турли минтақаларида қуролли можаролар бўлиб турганлиги, юз минглаб инсонлар қочоқларга айланиб ўзга юртлардан бошпана излаб юрганлиги ниҳоятда аянчли ҳолдир. Халқимизнинг асрлар давомида соф ислом динига этиқод қилганлиги, бу заминда ислом динини тараққий этишига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар етишиб чиққанлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз. Шунга қарамасдан айрим ҳолларда ёшларимизнинг адашиб турли ёт ғоялар, зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг учраши ташвишли ҳолдир. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун ёшларимизда мустаҳкам мафкуравий иммунитет шаклланган бўлишлиги керак,- дейди Имом Термизий Халқаро илмий тадқиқот марказининг манбашунослик бўлими бошлиғи Каромиддин Жамаҳматов.

🌐Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi Matbuot xizmati

Юқори кайфиятда ўтган учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилар томонидан етарлича жавоблар олишди.

 

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази    

                                                Матбуот хизмати


 

Izoh qoldirish