25.06.2024

МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОСНИ ЎРГАНИШДА СУРХОНДАРЁ МУЗЕЙЛАРИНИНГ ЎРНИ

Халқимизнинг бой тарихи, моддий ва маънавий меросини ўрганиш, илмий тадқиқ этиш ва уларни ёшлар, умуман, кенг халқ оммасига етказиш, халқаро даражада намойиш этиш йўлида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Моддий ва маънавий меросимиз минг йилликлар мобайнида шаклланган бўлиб, аждодларимиздан биз авлодларга мерос тарзида ўтиб келмокда.

Биз тадқиқотчилар томонидан бой тарихимизни холисона ва илмий ўрганишда, энг авваламбор, моддий ва маънавий меросимизни чуқур англаш, сақланаётган маданий мерос объектлари ва барча турдаги маънавий меросимизни ўрганишда музейларнинг ўрни аҳамиятлидир.

Сурхон воҳамизда ҳозирда 561 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи унинг ўзига хос этнографик муҳитини кўрсатиб берувчи маънавий бойликларимиз мавжуд.

Албатта, булар бўйича кўплаб ўрганишлар ва тадқиқотлар ташкил этилган.

Мазкур жараёнларда музейларнинг ўрни алоҳида аҳамиятли бўлиб, бунда Сурхон воҳасидаги мавжуд “Термиз археология музейи” ва “Термиз давлат музей-қўриқхонаси” томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Музейлар бу илм марказлари бўлиб, аҳолининг барча қатлами вакилларини, айниқса, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масканларидир.

Бу ишларни амалга оширишда моддий ва маънавий меросимизни йиғиш, сақлаш ва улардан унумли фойдаланишни ташкил этиш вазифалари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тизимида жами 104 та музей ва унинг филиаллари фаолият юритиб келмоқда, шундан 37 таси асосий музейлар, 67 таси филиаллардир. 7 таси еса музей-қўриқхоналардир.

Шунингдек, Фанлар академияси ва турли вазирлик ва идоралар тизимида ҳам музейлар мавжуд бўлиб, буларнинг барчаси моддий ва маънавий меросимизни ўрганиш ва намойиш қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Музейлар томонидан 2020-2022 йиллар давомида 379 та китоб ва каталоглар нашр этилган, шунингдек, ОАК даражасида 714 та илмий мақолалар нашр этилган. Шундан, 162 таси хорижий нашрлар, 552 таси маҳаллий нашрларда еълон қилинган. Музейлар тўғрисида 8613 та материаллар оммавий ахборот воситаларида ёритилган.

Музейлар томонидан 2020–2022 йилларда жами 12 759 та маданий тадбирлар ва кўргазмалар ўтказилган. Жумладан, 2020 йилда 3 094 та, 2021 йилда 5 711 та, 2022 йилнинг ўтган даврида 2 357 та маданий тадбирлар ва кўргазмалар ўтказилган.

Агентлик тизимидаги музейлар томонидан сўнгги беш йилда чет эл музейлари ҳамда ташкилотлари билан 76 та ҳамкорлик меморандумлари тузилган. 226 та халқаро семинар ва конференцияларда иштирок этилган. 50 нафар ходим сўнгги 3 йилда халқаро малака ошириш курсларида иштирок этган.

Маданий мерос агентлиги тизимидаги музейларга 2020–2022 йиллар давомида жами 3 461 894 нафар ташриф буюрувчилар келган. Шундан, 2020 йилда 741 308 нафар, 2021 йилда 2 129 357 нафар, 2022 йилнинг ўтган даврида 591 229 нафар ташрифчилар келган.

Албатта бу ишларнинг барчаси моддий ва маънавий меросимизни асраб авайлаш, намойиш қилишга қаратилган ишлардир.

Шунингдек, Сурхондарёдаги мавжуд “Термиз археология музейи” ва “Термиз давлат музей-қўриқхонаси”да жами 180 мингдан ортиқ музей коллекциялари сақланиб келинмоқда.

Мазкур музейлар томонидан моддий ва маънавий меросимизни асраш ва намойиш этишга доир кўргазмалар илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Соҳани ривожлантириш ва уни замонавий ахборот технологиялари орқали тарғиб этиш мақсадида миллий музей фондининг электрон каталоги тизими яратилиб (www.goskatalog.uz), унга 46 та давлат музейлари бириктирилди. 2021 йилда 229 677  та музей ашёлари ва коллекциялари электрон идентификatsiя қилинди.

Ўзбекистон музейларининг ягона портали яратилиб, ҳозирги вақтда 26 та музейлар тўғрисида маълумотлар киритилди. Музейларни roundme.com платформаси учун энг замонавий IT технологияларидан фойдаланган ҳолда, сифат кўрсаткичнинг янги стандарти – 12 К ўлчамида 3D форматда 40 та музейда тасвирга олиш (“Виртуал музей” лойиҳаси) ишлари олиб борилди ҳамда дунёнинг энг катта платформаси бўлган roundme.com, шунингдек, uzbekistan360.uz ҳамда vrmuseum.uz (TasIX) га жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 27-майдаги ПҚ-261-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг мамлакатимиздаги музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг маркетинг сиёсати ва хизматлар соҳасини комплекс ривожлантириш, музейларга инновatsiон технологияларни самарали қўллаш, шунингдек, музейларда ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятига оид замонавий янги экспозицияларни яратиш, музей тўпламларидаги бой тарихий ва маданий меросимизни кенг тарғиб қилиш мақсад қилган.

Жумладан мазкур қарор билан Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятига оид 2022-2024 йилларда янги ташкил этиладиган экспозицияларнинг яратилиши белгиланган бўлиб;

Термиз археология музейи томонидан Илк давлатчилик куртаклари илк шаҳар-давлатлар, Сополлитепа, Жарқўтон, Кушонлар, Термизийлар;

“Термиз” давлат музей-қўриқхонаси томонидан Ҳадис илми дарғалари Абу Исо Термизий, Ҳаким Термизий ва бошқа ҳадисшуносларнинг экспозицияларини яратиш белгиланди.

Бунда энг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, Ҳадис илми дарғалари Абу Исо Термизий, Ҳаким Термизий ва бошқа ҳадисшуносларнинг экспозицияларини яратишда жуда чуқур билим, энг аввало моддий ва маънавий меросимизни чуқур англаш, сақланаётган маданий мерос объектлари ва барча турдаги маънавий меросимиздан илмий ва асослантирилган тарзда фойдаланиш бўйича жуда катта масъулият талаб этилади.

Б. Зулфикаров, 

Термиз давлат музей-қўриқхонаси Бош директори 

 

Izoh qoldirish