ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА ТАРИХИЙ ХОТИРАНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш, одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, етук ва замон талабига жавоб берадиган мутахассис кадрларни тайёрлашни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Республикада таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва тарбия бериш тизими ислоҳатлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат талаблари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат.
Тарихга, аждодларимиз томонидан қолдирилган миллий қадриятларимизга ҳурмат билан қараш – миллатнинг ўзига ҳурмат билан қарашнинг асосий бўғинидир. Минг йиллар мобайнида шаклланган тарихимиз, миллий қадриятларимиз ҳозирги даврда яратилган маданий-маънавий бойликлар билан қўшилиб тараққиётимизни тезлатади, ғоявий ва маънавий покланишни таъминлашга кўмаклашади.
Аслини олганда, тарихий хотира аждодлар яратган моддий ва маънавий бойликларни кишилар онги ва кундалик амалий фаолиятида қайта намоён бўлиши, эсланиши, қадрланишидир. Инсон ўзининг тарихий хотирасига эга бўлмасдан туриб, ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришларнинг моҳиятини тушуниб етолмайди. Ўз келажагини тасаввур қила олмайди.
Тарихий хотира маданий меросни шаклланиши ва ривожланиши учун асосий манба вазифасини бажаради. Худди шунинг учун ҳам ҳамма замонларда халқнинг, миллатнинг тарихий хотирасини мустаҳкамлаш юртнинг буюк алломалари, давлат арбоблари диққат эътиборида бўлган. Абу Наср Форобийнинг фикрича, тарихий хотира ҳар бир миллат, ҳар бир халқ яратган маънавий бойликлар, умуминсоний маданий мерос билан бирлашганда, умуминсоний маданий мерос хазинасига қўшилган пайтдагина содир бўлади. Унинг ёзишича: “Одамларнинг бир авлоди ўлиб кетгач, уларнинг жисмлари йўқ бўлиб кетади, аммо руҳлари вужуд (қиёфаси)дан қутулиб, саодатга эришадилар. Сўнг бошқалар уларнинг ўрнини эгаллаб, улар қилган ишларни қиладилар. Бу авлод одамлари ҳам дунёдан ўтгач, худди шундай йўл билан руҳлари аввалгиларнинг изидан бориб, қиёфалари (феъл ва фазилатлари), қуввати ва сифати ўхшаш, яқин руҳлар билан қўшилишлари мумкин. Аммо бир қанча ўхшаш руҳчар бир-бирлари билан қўшилганларида ҳар қанча кабир (улкан) бўлсалар ҳам, (жисмсизлиги туфайли) макондан бир-бирини сиқиб чиқармайдилар. Чунки улар ҳеч қачон маконни эгалламайдилар ва руҳларнинг қўшилувлари таналарининг қўшилувидай юз бермайди”.
Мустақиллик ўзбек халқи учун ўзлигини англаш, мозийни ҳаққоний ёритиш ва уни жамоатчиликка етказиш имконини туғдирди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган олиму фузалоларнинг мафкура ва унинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида қолдирган мероси, фалсафий қарашларини ҳар томонлама ўрганмоқ даркор. Мен бу ўринда Абу Наср Форобий, Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Баҳоуддин Нақшбанд, Нажмиддин Кубро каби улуғ аждодларимизнинг шу мавзуга дахлдор асарларини назарда тутяпман”.
Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ишларини давом эттирган ҳолда буюк ажодларимиз тўғрисида тўхталиб: “Биз аждодларимиз билан доимо фахрланиб келганмиз. Шундай экан, ўзимиз ҳам уларга муносиб бўлишимиз керак. Ташкил этилаётган марказда ҳам бунинг учун барча шароитларни яратиш, етук олимларни жалб қилиш лозим. Мазкур соҳага оид адабиётларни жамлаш, чет элларда бўлса, юртимизга олиб келиш чораларини кўриш зарур. Бундан ташқари, мамлакатимиздаги диний йўналишдаги тўққизта ўрта махсус ва иккита олий таълим муассасаси ҳам марказ ихтиёрига ўтказилади. Бу ерда сабоқ берадиган ўқитувчилар билими ва савиясига алоҳида эътибор қаратиш даркор”, – деб таъкидладилар.
Нақшбандия тариқатининг пирларидан, нақшбандия тариқати таълимотини бир тизимга солган, силсила ва амалиёти, шунингдек, тасаввуф таълимотининг назарий муаммолари бўйича тадқиқотлар олиб борган мутафаккир, нақшбандийликнинг ижтимоий-сиёсий таъсирини ортиши, кенгайиши ва тарқалишида фавқулодда саъй-ҳаракат, тадбиркорлик ва қатъий иродалилик кўрсатган улуғ зот, орифий ишлар соҳиби Саййид Аҳмад ибн Мавлоно Жалолиддин Хожагий Косоний, Фарғоний – Махдуми Аъзамдир.
Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир.
Ҳозирги кунда жамиятимиз олдида турган асосий вазифа ёшларни цивилизatsiянинг янги шароитларида яшашга тайёрлай оладиган таълимнинг истиқболли тизимини яратишдан иборат.
Ҳозирги кунда ҳар бир давлат, ҳар бир миллат имкониятларининг ҳал қилувчи омили инсонларнинг билими ва маърифатлилиги, интеллектуал ва маънавий салоҳияти саналади .
Ҳозирги кескин рақобат шароитида жараён ҳақида инновatsiон технологиялар ва фани янада ривожлантириш, илмий фаолиятга истеъдодли, иқтидорли ёшларни жалб қилиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши учун шароит яратиш масаласидан ажратилган ҳолда сўз юритиб бўлмайди. Бу табиий, зеро, замонавий дунёда исталган давлатнинг интеллектуал салоҳияти технологик қудратлилик ва моддий фаровонлик асосини ташкил этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда таълим сифатини оширишга қаратилган сиёсат концепциясининг асосий йўналишларидан бири XXI аср чорловларига тайёрлаш сифатида таълим олувчиларни интеллектуал тарбиялаш, уларнинг когнитив-ижодий хусусиятларини ривожлантиришдан иборат.
Бундан келиб чиқадики, замонавий таълим сиёсати XXI аср талабларига – интеллектнинг янги типи, тафаккурнинг янгича тарзи ва услуби, ўраб турган оламнинг тез ўзгарувчан ижтимоий, иқтисодий, технологик, ахборот реалияларига мослашувчанликни шакллантиришга йўналтирилган бўлиши керак. Шу сабабли XXI асрда “педагогик маҳорат + коммуникatsiя санъати + янги технологиялар” интегрatsiон мезонларига жавоб бера оладиган юқори малакали педагогик ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш айниқса муҳим.
Ҳозирги кунда олий таълим муассасасида таълим олаётган ёшлар билим ва малакаларни эгаллашнинг формал каналлари билангина кифояланмайди. Талабалар ёшларнинг потенциал имкониятларини янада тўлиқ очилиши, ижтимоий тажрибани фаол ўзлаштириш, тўлақонли касбий тикланишга кўмаклашадиган педагог билан норасмий ҳамкорликни юксак қадрлайди. Айнан шундай ҳамкорлик воситасида ёшларнинг касбийлаштирилиши, ўз-ўзини реализatsiялаши ва ижтимоийлаштирилиши амалга оширилади.
Таълим шакли ва босқичларининг кўп хиллилиги шахснинг эҳтиёжлари ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда унинг таълим олиш ҳуқуқини иложи борича тўлароқ амалга оширишга имкон беради. Таълим олиш ҳуқуқининг мазмуни шундан иборатки, у Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун таълим ва тарбиянинг барча шаклларидан тенг фойдаланиш имкониятини беради.
Ҳозирги кунда жамиятимиз учун керакли бўлган интеллектнинг янги типи ҳисобланган юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялашда тарихий хотирани, миллий қадриятларимиз ва таълим-тарбиянинг роли муҳим ва долзарбдир.
Равшанова Гулчера Махаматовна,
Бухоро Давлат Университети мустақил тадқиқотчиси
Izoh qoldirish