27.10.2021

“Бурҳониддин Марғиноний”

Нашрга тайёрловчи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров.
Китоб ҳажми: 44 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: Рисолада Фарғона воҳасидан етишиб чиққан фақиҳ ва муфассир аллома Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва ёзган асарлари хусусида.
Алломанинг тўлиқ исми Абулҳасан Али ибн Абубакр ибн Абдулжалил Фарғоний Риштоний Марғинонийдир. У зот 1123 йили 23 сентябрда Фарғонанинг Риштон туманида туғилган. 1197 йили 29 октябрда Самарқанд шаҳрида вафот этиб, Чокардиза қабристонига дафн қилинган.
Алломанинг шоҳ асари - “Ҳидоя”дир. Шунингдек, “Нашрул мазҳаб (Мазҳабнинг тарқалиши)”, “Китобут тажнис вал мазийд” (Фуқаролик ҳуқуқини тақдим этиш), “Китобул фароиз” (Мажбуриятлар ҳақида китоб), “Мазийд фи фуруъил ҳанафий” (Ҳанафия мазҳабига қўшимчалар) каби асарлар ёзган.
Бурҳониддин Марғиноний ҳанафий мазҳабининг кенг ёйилишида улкан ҳисса қўшган. У зотнинг авлодларидан ҳам фақиҳ зотлар етишиб чиққан. “Ҳидоя” асарининг ёзилиш услуби ва ундаги мавзулар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Асарнинг кўплаб қўлёзма нусхалари мавжуд. Турли хорижий тилларга таржима қилинган ушбу асар Ҳанафийлар фиқҳида юксак ўринга эга.
Китобга Бурҳониддин Марғинонийнинг фазилатлари ҳақида тарихчилар ва замондошлари томонидан билдирилган илиқ фикрлар ҳам киритилди.
Рисоланинг содда тилда тайёрланишига эътибор қаратилди. Ҳар бир маълумотлар кичик мавзуларга ажратиб берилди.
Шунингдек, алломанинг илм-одобга доир билдирган фикрлари ҳам рисоладан ўрин олган.
Рисола ёш китобхонлар, соҳага қизиқувчилар учун қисқа ва муҳим маълумотларни тақдим эта олади, деган умиддамиз.
– Т.: Тафаккур, 2017.

Izoh qoldirish