05.11.2021

“Маҳмуд Замахшарий”

Нашрга тайёрловчи:Тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Отабек Бахриев.
Китоб ҳажми: 88 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: Маҳмуд Замахшарийнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида. Алломанинг қатор асарлари бир неча Ғарб тилларига таржима қилингани. У нафақат Ўзбекистон, Ўрта Осиё халқлари ва бутун мусулмон оламида машҳурлиги билан кенг ёйилган.
Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий 1075 йилда Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. 1144 йили Журжония*да вафот этган.
Замахшарий илк таълимни Бухорода олган. Сўнг Марв*, Нишопур*, Исфаҳон*, Дамашқ, Бағдод, Ҳижоз* ва Макка каби шаҳарларда таҳсил олган. Аллома Маккада икки марта бўлган ва у бу шаҳарда беш йилдан ортиқ яшаган. Шу боис Маккаи мукаррамани ҳам ўзининг иккинчи ватани, деб билган. Шу сабабли ҳам алломанинг исмига Жоруллоҳ “Аллоҳнинг қўшниси” деган шарафли унвон қўшиб айтилади.
Маҳмуд Замахшарий араб тили грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, география, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид 50 дан ортиқ асарлар битган. Замахшарийнинг чуқур билими ва фаннинг турли соҳаларига оид ўлмас асарлари ҳали у ҳаёт пайтидаёқ бутун мусулмон оламида унга катта шуҳрат келтирган.
Машҳур олимлар, шоирлар, адиблар даврасида у доимо пешво бўлган. Қизғин илмий баҳслар, мунозараларда унинг фикри инобатга олинган.
Ушбу китоб юқори синф ўқувчилари ва талабаларга мўлжаллаб тайёрланди.

Журжония - ҳозирги эски Урганч ҳудуди
Марв - қадимий илм марказларидан бири, ҳозирги Туркманистон ҳудуди
Нишопур - Эроннинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган тарихий шаҳар.
Ҳижоз - Мадина шаҳри жойлашган ҳудуднинг қадимги номи

Izoh qoldirish