12.05.2022

Қуръонни тушунмай тиловат қиладиган кишининг мисоли

 Қуръонни тушунмай тиловат қиладиган кишининг мисоли худди бир юртдан бошқа юртга жавоҳирни  юз дирҳам эвазига олиб боришга келишилган одамга ўхшайди. Унга: “Бу жавоҳирларни ўша юртга олиб бориб ва уларни ишлатиб фойдалан, даромадини ўзингга қолдир” дейилди. Унинг даромади эса уйлар тўла тилла ва кумуш бўларди.
У берилган юкни кўрсатилаган юртга олиб борди ва кира ҳақини олиб, жавоҳирлардан фойдаланмади. Унга кўтариб келгани учун юз дирҳамгина берилди. Жавоҳирлардан фойдаланиш насибаси бошқага ўтди.
Худди шу каби, кимки Қуръонни ўқиса-ю, аммо ундаги жавоҳирлар билан Аллоҳ таолога муомала қилмаса, унга фақат қироатидаги саъй-ҳаракати, машаққати учунгина ажр берилиб, жавоҳирларни ишлатиш, унинг фойдасидан баҳраманд бўлишдан бебеҳра қолади.

"Ҳаким Термизий асарларидан сайланма" китобидан

Izoh qoldirish

Izohlar