Марказ илмий ходимлари Туркияда малака оширишмоқда.
Жорий йилнинг 1 август санасидан буён Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимлари Туркия давлатининг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтига бир ойлик малака оширишда бўлиб туришибди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Саъдулла Бобоходжаев, Каромиддин Жамаҳматов, Муҳиддин Чориев ҳамда Имом Термизий ўрта-махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Ҳошимжон Низомиддиновлар айни кунларда Туркиянинг Ислом тафаккури институтида малака оширишмоқда.
Мазкур институтининг устозлари ва маҳоратли профессорлари томонидан араб ва турк тилларидаги дарсларда тадқиқотчилар усулул-фиқҳ, усулул-ҳадис, мантиқ, ислом фалсафаси, Моварауннаҳр олимларининг илм-фан соҳасидаги ҳиссалари ҳақида батафсил маълумотлар олишмоқда.
Дарслар давомида асли Суриялик араб олими доктор Ҳасан Ҳиту, Ислом Тафаккури институтининг ректори профессор Меҳмет Гурмез, ҳадис бўйича етук мутахассис профессор Бунямин Эрол, Ислом иқтисоди бўйича етук мутахассис профессор Юнус Эмро каби олимлар соҳа ходимларига ўз маърузалари билан катта қиизиқиш уйғотмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, малака ошириш жараёнида Туркиянинг кўплаб университетлари ва зиёратгоҳларига тадқиқотчилар томонидан илмий сафар уюштириш режалаштирилган.
Izoh qoldirish