05.08.2022

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАРНИНГ СЎНГГИ ГУРУҲЛАРИ ЮРТИМИЗГА КЕЛИШДИ (ФОТОЛАВҲА)

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 4 август куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди. Унда "Ҳаж – 2022" мавсуми ишчи гуруҳ вакиллари, Тошкент шаҳар 37-гуруҳи, Хоразм вилояти 8-гуруҳ ва Жиззах вилояти 9-гуруҳ  зиёратчилари она-Ватанга қайтишди.

Муборак сафардан қайтган сўнгги гуруҳ ҳожиларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари томонидан кутиб олинди.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Манба: Muslim.uz
 

Izoh qoldirish