МАРКАЗ ХОДИМЛАРИНИНГ ТУРКИЯДАГИ ИЛМИЙ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Хабар қилганимиздек, Имом Термизий халқаро илимй-тадқиқот маркази илмий ходимлари шу кунларда Туркиянинг Ислом тафаккури институтида илмий тадқиқот ва малака ошириш ишлари олиб боришмоқда.
Ҳадис ва тасаввуф буйича профессор Аҳмад Йилдирим Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимлари ва соҳа мутахассисларига "Ислом илмларида ҳадис ва тасаввуфнинг ўрни" мавзусида маъруза қилар экан, профессор ўз нутқида Мовароуннаҳрнинг буюк мутафаккирлари илмий меросида тасаввуф илмининг ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ҳаким Термизий, Мустамлий Бухорий, Калободий сингари алломалар илмий меросининг руҳий тарбия борасидаги бугунги кундаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Шу билан бирга илмий ходимлар ҳам бугунги кунда Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказида олиб борилган илмий тадқиқотлар ва таржималар ҳақида атрофлича маълумотлар беришди.
Йўл харитасида белгиланган дарслар давомида илмий ходимлар Ислом тафаккури институтининг бой кутубхонасидан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб боришмоқда.
Тадқиқот давомида институт ректори, профессор, Меҳмет Гўрмезнинг ҳадис ва усул илмига бағишланган китобларидан тадқиқотчиларга совға қилинди.
Жараёндан фотолавҳалар:
Izoh qoldirish