07.08.2022

Ашуро кунининг рўзасини тутишни унутманг! 8 август душанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

❇️ Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.

⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
🗓 9 Муҳаррам - 7 август - якшанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:52
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:35

🗓 10 Муҳаррам - 8 август - душанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:54
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:34

🗓 11 Муҳаррам - 9 август - сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:55
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:33

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

‼️ Ғафлатда қолманг! Ашуро куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! 

Izoh qoldirish