09.08.2022

ИСЛОМ ТАФАККУРИ ИНСТИТУТИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ.

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Ислом Тафаккури институтида Имом Термизий, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот марказлари илмий ходимлари тадқиқот ва малака ошириш ишларини олиб боришмоқда.

Бугун Ислом Тафаккури институти раҳбари Меҳмет Гўрмез ва соҳа раҳбарлари Ўзбекистонлик илмий тадқиқотчилар билан учрашув ўтказишди. Кўтаринки руҳ ва юқори савияда бўлиб ўтган учрашувда Илмий тадқиқотчилар томонидан марказларда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари бўйича атрофлича маълумотлар берилди. Жумладан, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг халқаро ва зиёрат туризми бўлим бошлиғи Саъдулла Бобоходжаев томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази нинг илмий фаолияти, бугунги кундаги таржима, таҳқиқ ва шарҳ берилган китобларнинг тавсифи, олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳтларнинг моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Айтиш мумкин, нафақат Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, қолаверса, мамалакатимизда олиб борилаётган ҳар жабҳадаги тизимли ишлар тингловчилар ва соҳа ходимларига катта қизиқиш уйғотар экан, профессор Меҳмет Гўрмез "Ўзбекистон тупроғидан етишиб чиққан алломалар азалдан нафақат исломий илмларда пешқадам бўлган, шу билан биргаликда фалакиёт, тиббиёт, ҳандаса, риёзиёт, мантиқ, усул илмларида ҳам пешқадам ва дунёга ўрнак бўлган. Шунинг учун сизлар ҳам уларга муносиб ворис бўлишга ҳақлисиз" деб, алоҳида таъкидлади.


 

Izoh qoldirish