ТАДҚИҚОТЧИЛАРИМИЗ ТУРКИЯНИНГ НУФУЗЛИ УНИВЕРСИТЕТИДА БЎЛИШДИ.
Аввал хабар қилганимиздек, Имом Термизий, Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бир гуруҳ илмий ходимлари айни кунларда Туркияда малака ошириш дастурида иштирок этишмоқда.
Куни кеча тадқиқотчилар Анқарадаги Хожи Байрам Вали университети Ислом илмлари факультетида бўлишиб, факультет декани, профессор, доктор Хасан Айик билан учрашди.
Мулоқот чоғида меҳмонларга факультетда олиб борилаётган илмий ишлар салмоғи, йўналишлари ҳамда таълим жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.
Юртимиз тадқиқотчилари ўз навбатида мамлакатимизда илмий фаолият ва диний маърифат соҳаларига қаратилаётган эътибор ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари хусусида сўзлаб беришди.
Шунингдек, тадқиқотчилар Университет кутубхонаси, бу ердаги шароитлар, жумладан, олийгоҳ ёнидаги масжид ва 5 минг кишилик конфиренсия залига ташриф буюришиб, бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Izoh qoldirish