ШАЙҲ МУҲАММАД ФАЁЗ ИВАЗ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ
Куни кеча Туркиянинг Фотиҳ Султон Меҳмет Вакиф университетининг Ислом фанлари факултети ўқитувчиси, термизийшунос олимлар Муҳаммад Фаввор ҳамда Шайҳ Муҳаммад Фаиз Аввад ҳазратлари воҳамизнинг диққатга сазовор жойларига қилган зиёрат ташрифи давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ҳам бўлишиб, бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Меҳмонлар Марказ ходимлари илмий тадқиқотчилари билан суҳбатда бўлишиб, юртимиздан етишиб чиққан Имом Термизий, Имом Буҳорий каби буюк аждодларга муносиб ворис бўлиш ва уларнинг ишларини давом эттириш кераклиги, бугунги тараққий этган замонда илм-маърифатни эгаллаш ҳар қачонгидан-да муҳим ҳамда долзарбиги, илм-маърифатсиз ҳеч қандай тараққиётга эришиб бўлмаслигини, алломаларимизнинг бабаҳо китобларидан унумли фойдаланиб, устозларни улуғлаб, қадрига етиш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, суҳбат давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шукурилло Умаров томонидан меҳмонларга марказ илмий ходимлари таржима ва нашр этган китоблардан эсдалик совғалари топширилди.
Izoh qoldirish