26.09.2022

ТAЪЗИЯ

Замонамизнинг машҳур мужтаҳиди, мисрлик улуғ аллома, шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари бугун фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Aллоҳ таолодан ул зотнинг мартабаларини юксакларга кўтаришини, илм йўлидаги хизматларини, қилган солиҳ амаллари ва садақаи жорияларини ҳусни қабул айлаб, улкан ажрлар билан сийлашини, у зотни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар қаторига қўшишини сўраймиз.

Ушбу оғир дамларда шайхнинг барча оила аъзоларига, яқинларига ҳамда шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор етамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Izoh qoldirish