06.07.2023

Марказ илмий ходимлари Туркияда малака оширишмоқда.

Жорий йилнинг 5 июль санасидан буён Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимлари Туркия давлатининг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтига бир ойлик малака оширишда бўлиб туришибди.

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Жўрабек Чўтматов, Хикматулла Абиев ва бошқа илмий ходимлар айни кунларда Туркиянинг Ислом тафаккури институтида малака оширишмоқда.

Мазкур институтининг устозлари ва маҳоратли профессорлари томонидан араб ва турк тилларидаги дарсларда тадқиқотчилар усулул-фиқҳ, усулул-ҳадис, мантиқ, ислом фалсафаси, Моварауннаҳр олимларининг илм-фан соҳасидаги ҳиссалари ҳақида батафсил маълумотлар олишмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, малака ошириш жараёнида Туркиянинг кўплаб университетлари ва зиёратгоҳларига тадқиқотчилар томонидан илмий сафар уюштириш режалаштирилган.

Izoh qoldirish