07.07.2023

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Туркияда ёзги ўқув машғулотларини бошлади

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ тадқиқотчилари Жўрабек Чўтматов, Хикматулла Абиев ва бошқа илмий ходимлар Туркиядаги Ислом тафаккури институти томонидан ташкил этилган “Иккинчи Мовароуннаҳр ёзги семинарлари” номли ўқув-амалий машғулотларида иштирок этмоқда.

Семинар дарсларида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, Аҳмад Яссавий номидаги Қозоғистон-Туркия халқаро университети профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари ҳам қатнашмоқда. Ўқув курси олимлар ўртасида тажриба алмашиш, ҳамкорлик ўрнатиш ва ислом маданияти тарғиботини янги босқичга кўтаришни мақсад қилган.

Машғулотлар давомида иштирокчилар учун ислом илмлари бўйича 30 нафардан зиёд таниқли олим маъруза қилиши ва мамлакатнинг Анқара, Бурса, Конья ва Истанбул шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларга саёҳати режалаштирилган.


Саёҳатнинг дастлабки кунларида марказининг илмий ходимлари 1949 йилда ташкил топган Анқара университети Илоҳиёт факультетида бўлишди, илмий ходимлар мазкур университетининг кутубхонаси ва тарихи билан яқиндан тошди.

 



Малака ошириш курси бир ой давом этади.

Izoh qoldirish