27.07.2023

МАРКАЗ РАҲБАРИ ТУРКИЯНИНГ АНҚАРА ШАҲРИДА ЖОЙЛАШГАН ЙИЛДИРИМ БОЯЗИД УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев айни дамда Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида жойлашган Йилдирим Боязид университетига ташриф буюриб, университетнинг Исломий илмлар факултети декани Проф. Др. Мурат Демиркол билан учрашув ўтказди. Учрашувда Имом Термизий ва Ҳаким Термизий илмий меросини ўрганиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда термизий алломаларга доир асарларни таржима қилиш, нашр этилган китоблар алмашувини мунтазам равишда йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан келишиб олинди.  

Суҳбат давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот йўналишидаги ишлар ҳамда нашр этилган китоблар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, университет кутубхонасига  Марказ томонидан нашр этилган китоблар тўплами совға қилинди.


 

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish