27.07.2023

МАРКАЗ РАҲБАРИНИНГ ТУРКИЯДАГИ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев Туркия сафар давомида Анқара шаҳрида жойлашган Йилдирим Боязид университети Исломий илмлар қўлланма ва тадқиқот маркази директори Др. Айтач Айдин билан ҳам учрашув ўтказди. Учрашувда Имом Термизий ва Ҳаким Термизий илмий меросини ўрганиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, термизийлар меросини кенг кўламли ўрганиш, илмий-тадқиқот йўналишида илмий ходимлар тажриба алмашувини йўлга қўйиш ҳамда Туркия ва Ўзбекистон олимлари иштирокида халқаро илмий анжуман ташкил этишга келишиб олинди. 


Шунингдек, суҳбат давомида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган илмий-тадқиқот йўналишидаги ишлар ҳамда нашр этилган китоблар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish