27.07.2023

МАРКАЗ РАҲБАРИ БОЯЗИД УНИВЕРСЕТИТИ ИСЛОМИЙ ИЛМЛАР ҚЎЛЛАНМА ВА ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ МЕҲМОНИ БЎЛДИ

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев Туркиядаги сафари давомида Илоҳиёт тадқиқотлар маркази (ILAMER) директори доктор Ферҳат Гўкче билан учрашди. 


Учрашувда Марказларнинг келажакда амалга ошириладиган ишлари ва ҳамкорликлари бўйича мулоқот олиб бордилар ҳамда икки Марказ ўртасида алломалар меросини Ўзбекистонда ва Туркияда нашр қилишга келишиб олинди. Шунингдек, келгусида Илоҳиёт тадқиқотлар маркази (ILAMER) директори Ферҳат Гўкче томонидан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига Мовароуннаҳр алломалари, хусусан, термизийлар илмий меросини ўрганиш бўйича Туркияда нашр этилган китоблардан Марказ кутубхонасига тақдим этишини билдирди.


Шундан сўнг Марказ директори М.Жониев Илоҳиёт тадқиқотлар маркази (ILAMER)  кутубхонаси ва  қўлёзмалар фонди  ҳамда у ердаги  Мовароуннаҳр алломаларининг илмий мероси билан яқиндан танишди.  
Маълумот учун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази жорий йилда Илоҳиёт тадқиқотлар маркази (ILAMER) билан ҳамкорлик меморандуми имзолаган эди.


 


Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish