27.07.2023

МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ЯНА БИТТАГА ОРТДИ

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Туркиядаги нуфузли университетлардан бири Чанкири Каратекин университети ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур Чанкири Каратекин университети 2017 йилда ташкил этилган. Университетда 20 мингга яқин талабага 2 мингга яқин профессор-ўқитувчилар таълим бериб келмоқда.

Очиқлик ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтган музокаралар натижасида имзоланган Меморандум икки Муассаса ўртасида академик ва таълим эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда академик маълумотлар, материаллар, даврий нашрлар ва бошқа нашрлар алмашинувлари ҳамда қўшма тадқиқот дастурлар, конференция ва семинарлар ташкил этиш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish