28.09.2023

БАНГЛАДЕШЛИК УЛАМОЛАР - МАРКАЗ МЕҲМОНИ

Бугун Бангладеш Республикасидан  Муфтий Маҳмуд ал-Ҳасан ва бошқа ҳадисшунос уламолар Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Меҳмонларга Марказ директор ўринбосари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Каромиддин Жамаҳматов ҳамда катта илмий ходим, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  Жўрабек Чўтматов томонидан Марказда олиб борилаётган илмий фаолият натижалари, илмий ходимлар томонидан таржима, таҳқиқ ва шарҳ йўналишидаги нашр ишлари ҳақида маълумот берилди.

Меҳмонлар Марказ фаолияти, кутубхонаси ва қўлёзмалар фонди билан танишди, нодир қадимий асарларни, аждодларимизнинг бой меросини тадқиқ этиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Шунингдек, Муфтий Маҳмуд ал-Ҳасан томонидан Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг “Сунан ат-Термизий” асари араб тилидаги тўлиқ шарҳи Марказ кутубхонасига совға қилинди ҳамда меҳмонларга Ал Ҳаким ат-Термизийнинг  “Баҳр ат-тафсир” номи билан араб тилида чоп этилган китоби ва Марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган “Буюк термизийлар” рукнидаги халқчил рисолалар тўплами туҳфа қилинди.

Izoh qoldirish