24.01.2024

#ТЕРМИЗИЙЛАР_АВЛОДИМИЗ

Бугун Термиз шаҳар 26-сонли мактабларда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Музаффархон Жониев иштирокида ёшларни улуғ алломаларимизнинг бой маънавий мероси билан яқиндан таништириш ҳамда уларга муносиб авлод этиб тарбиялаш мақсадида "Термизийлар авлодимиз” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

️Тадбирда Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Бурҳониддин Термизий, Абу Бакр Варроқ Термизий каби термизий алломалар ҳамда юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотларнинг ёш авлод учун ибрат манбаи бўлиб хизмат қилувчи бой илмий мероси  хусусида фикрлар билдирилди.

Шунингдек, алломалар меросини ўрганиш бўйича юртимиз, хусусан вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга Марказ илмий ходимлари томонидан нашр этилган “Буюк термизийлар” рукнидаги халқчил рисолалар тўплами туҳфа қилинди.

 

 

 

Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати

Izoh qoldirish