24.01.2024

Имон ва Исломнинг умумий ҳамда фарқли жиҳатлари

Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Шерабод, Бойсун туманлари  имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича семинар тадбири ўтказилди. 

Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта  илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди.

Шунингдек, Имон ва Исломнинг умумий, фарқли жиҳатлари  ҳамда Ҳаким Термизийнинг ақида илмига оид асарлари тўғрисида  тўхталиб ўтилди.

  • Бу икки жиҳатнинг биринчиси имон, иккинчиси ислом тақозосидир. 
  • Банданинг “мўмин” деб аталишига сабаб, қалбини хотиржам, нафсини эса таслим қилганлигидандир. 
  • Умуман, имон ва ислом банда тарафидан бир битим ва аҳд ичидадир. 
  • Қачонки банда Аллоҳни таниса, қалби хотиржам, нафси барқарор аҳволга келади, шунда у бандага буткул хотиржамлиги учун “имон” исми лозим бўлади. 
  • Қачонки Аллоҳнинг барча буйруқларини бажариш билан нафсини қуллик билан Аллоҳга таслим этса, у бандага “ислом” исми лозим бўлади. Шу тарзда имон ва ислом банда ҳаётининг ҳар лаҳзасида амалий аҳамият касб этади. 

Ҳаким Термизийнинг ақида илмига оид асарлари

  • “ар-Радд алар-рофиза”, 
  • “ар-Рад алал-муаттила”, 
  • “ал-Фарқ байнал-оёт вал-каромот”, 
  • “Шарҳ қавлуҳу мал-имон вал-ислом вал-эҳсон”, 
  • “ал-Калом ала маъна лаа илаҳа иллаллоҳ”,
  •  “Масъала фил-имон вал-ислом вал-эҳсон” 

Izoh qoldirish