ТЕРМИЗ ҲАДИС МАКТАБИНИНГ ИЛК НАМОЁНДАЛАРИ: ЕТТИ ТАБАЪ ТОБЕЪИН ТЕРМИЗИЙ
Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қумқўрғон, Шўрчи, Жарқўрғон туманлари имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича семинар тадбири ўтказилди.
Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди.
Шунингдек, Термиз ҳадис мактабининг илк намоёндалари: етти табаъ тобеъин Термизий тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Абу Абдураҳмон Холид ибн Зиёд ибн Жарв (ёки: Журв) Аздий Термизий – Имом Аъзам дўсти ва сафдоши
Ушбу шахс табаъ тобеъинлардан бўлиб, Абдулазиз ибн Холид Термизийнинг отаси, исломий илмлар билимдони бўлган қозидир. У мазҳаббошимиз, Имом Аъзам (Улуғ Имом) номи билан машҳур бўлган Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собитнинг (699-767) сафдоши ва дўсти эди. Ушбу Термизийнинг устозлари орасида олтита тобеъин олим бор. У ўз шаҳрида ҳам шогирдлар етиштирган бўлиб, ҳадис илмида содуқ (ростгўй) ва сиқо (ишончли) саналади. Ундан олти ҳадис тўпламлари муаллифларидан Имом Термизий ва Насаийлар билвосита ҳадис ривоят қилишган.
Izoh qoldirish