Абу Муҳаммад Ҳажжож ибн Муҳаммад Аъвар Миссисий Термизий
Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Денов, Сариосиё тумани имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича семинар тадбири ўтказилди.
Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди.
Шунингдек, Абу Муҳаммад Ҳажжож ибн Муҳаммад Аъвар Миссисий Термизий тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Бу шахс ҳам табаъ тобеъин бўлиб, “Кутуби ситта” (олти ишончли ҳадис тўплами) ровийларидан бўлган сиқо (ишончли), ҳофиз, муҳаддис, муфассир, Қуръон қироати борасида олим бўлган. “Аъвар” – бир кўз ва ғилай маъносидадир. Тўққиз ишончли саналадиган ҳадис китобларида ундан 335 ривоят бор. Имом Бухорий улардан иккитасини келтирган. Ушбу Термизий Ироқ, Шом ва Ҳижоздаги устоз ва шогирдлари борасидаги саноқда барча Термизийлардан ўзган ва у “Кутуби ситта”нинг барида ундан ривоят қилинган ягона Термизийдир. Ҳажжож Термизий Бағдодда яшаган, сўнг ундан 805 йилда оиласи билан Дамашқдаги Миссисага кўчган, унда йиллаб турган, сўнг яна унга қайтиб, унда вафот этган. Ушбу Термизий 820 ёки 821 йили вафот этди.
Izoh qoldirish