#Андижон_вилояти #Фарғона_вилояти #Наманган_вилояти
🔰Жорий йилнинг 5 февраль куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходимларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Андижон , Наманган, Фарғона шаҳарларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
✅Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди. Шунингдек, тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.
✅Тадбир якунида илмий-тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.
✍️Imom Termiziy XITM Matbuot xizmati
Izoh qoldirish