06.02.2024

Абулҳасан Али ибн Ҳакам ибн Зобён Ансорий Марвазий Муаззин.

 Бугун Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида Сариосиё, Узун туманлари имом-хатиб ҳамда имом ноиблари учун Термизий алломаларнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросиини ўрганиш бўйича семинар тадбири ўтказилди.

Семинарда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта  илмий ходими Жўрабек Чўтматов томонидан "Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг мусулмон дунёси тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Термизий алломалар меросида ёт ғояларга қарши раддиялар”, “Термизий алломаларнинг ислом илмлари ривожида тутган ўрни” каби мавзуларда маъуразалар қилинди.

Шунингдек, Абулҳасан Али ибн Ҳакам ибн Зобён Ансорий Марвазий Муаззин тўғрисида  тўхталиб ўтилди.

Ҳадис илмида сиқо (ишончли) бўлган ушбу шахс ҳақида Имом Бухорий дейдики, у бани Сулаймнинг мавлоси бўлиб, асли Термиздандир. У Марвнинг Мулжукон қишлоғида ҳам яшагани учун Мулжуконий ҳам дейилади. Ушбу Термизийдан Имом Бухорий (810-870) ва Имом Насаий (830-915) бевосита ривоят қилган. У 840 ёки 835 йилда вафот этган.

 

Izoh qoldirish