27.02.2024

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ – АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ

Бугунги кунда дунёда мураккаб мафкуравий жараёнлар кечмоқда. Бир томондан, дунё глобаллашув томон одимламоқда, узоқ масофалар тобора яқинлашмоқда, бошқа томондан эса, фан ва технологиялар жадал ривожланмоқда, инсон ҳаёти шиддат билан ўзгармоқда. Бироқ иқтисодий ва технологик ривожланиш инсоният олдига янги муаммолар, янги масалаларни ҳам қўймоқда. Илгаридек, бугун ҳам жаҳолат инсоният тараққиёти учун асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳолат, айниқса дин соҳасидаги ношудлик, диний таълимотларни ўзича, кўр-кўрона талқин қилиш жаҳондаги миллионлаб бегуноҳ одамларга изтироб олиб келгани сир эмас. Айни пайтда “оммавий маданият” интернетга қарамлик ҳолатлари ҳам борган сари инсоният олдидаги жиддий муаммолар қаторидан жой олмоқда.

Бугун жорий йилнинг 26 февраль куни Сурхондарё вилояти Денов туманида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда айнан мана шу долзарб масала ҳақида сўз борди. Унда давлат хизматчилари, маънавият тарғиботчилари, маҳалла ва хотин-қизлар фаоллари, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган илмий-тадқиқот марказ ходимлари бутун дунё жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш энг муҳим вазифа эканлиги, зотан, ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этишини алоҳида эътироф этдилар. 

Учрашувда “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларимизни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзусида маърузалар тингланди.

Шунингдек, тадбирда “Жаҳолатга қарши маърифат – асосий мақсадимиз” номли фильм намойиш этилди.

Тадбирякунидақизғин муҳокама ва савол-жавоблар бўлиб ўтди. Шунингдек, илмий- тадқиқот марказлари томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.

 

 

Izoh qoldirish