15.04.2024
“Тарихи Яминий”
“Тарихи Яминий” асарининг ўзбек тилидаги илмий изоҳли таржимаси нашрдан чиқди.
Китоб муаллифи: Ал-Утбий, Абу Наср Абдулжаббор ибн Муҳаммад.
Таржимон: Аббосхон Абдуллаев
Масъул муҳаррир: Жўрабек Чўтматов
Такризчи: Акром Малик
Ҳажми: 736 бет
Муқоваси: Қаттиқ
Нашриёт: "TAVFIQNASHR"
Алифбоси: Кирилл
Ушбу китоб Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Аббосхон Абдуллаев томонидан араб тилидан таржима қилиниб, нашрга тайёрланди.
Китоб ҳақида: “Тарихи Яминий” асари тарихга оид муҳим манбалардан биридир. Китобда милодий ІХ - Х асрга оид ишончли, таҳлилий маълумотлар изчил баён қилинган. Асарнинг аҳамиятли жиҳати шуки, бу рисола бирламчи манба бўлиши билан биргаликда, асосан муаллифнинг ўз кўзи билан кўрган, текширган воқеалари ифодаланган.
Izoh qoldirish