04.06.2024

2023 йил 22-23 ноябрь кунлари Термизда бўлиб ўтган халқаро илмий-амалий конференция мақолалари тўплами

 

“Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг 

Мовароуннаҳр мактаби”

халқаро илмий-амалий конференция 

мақолалари тўплами нашрдан чиқди

 

Ушбу тўпламдан жой олган мақолалар Ислом тамаддуни ривожига бебаҳо ҳисса қўшган Имом Бухорий, Доримий ва Термизий каби алломаларнинг илмий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг илму маърифат ва соғлом маънавий муҳит ривожидаги беқиёс хизматларини кенг тарғиб этиш ҳамда жамиятда бағрикенглик, тинчликсеварлик ва биродарлик ғояларининг қарор топишида муҳим маънавий озуқа вазифасини бажаради. Шунингдек, буюк мутафаккир аждодларимизнинг ҳадис, тафсир, фиқҳ каби илмлар ривожига қўшган ҳиссасига доир тўпланган материаллар ҳақиқий ибрат намунаси ўлароқ, ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашда ўзига хос муҳим қўлланма вазифасини бажаради.

 

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 6 февралдаги 04-07/612-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

 

Юклаб олиш: https://drive.google.com/file/d/16Mtcx9DhSx-TgluguM6Bz4Lf9d5PGkim/view?usp=sharing

 

Boshqa

Izoh qoldirish