19.11.2024

МУҲАММАД СОЛИҲ КАШФИЙ ТЕРМИЗИЙ

#ЯНГИ_НАШР

📚МУҲАММАД СОЛИҲ КАШФИЙ ТЕРМИЗИЙ

РИСОЛАСИ НАШРДАН ЧИҚДИ

👤 Муаллиф: Жамаҳматов Каромиддин

✅Мазкур рисолада Шарқнинг буюк алломаларидан, асли термизлик саййидлардан бўлган Муҳаммад Солиҳ ибн Абдуллоҳ Ҳусайний Кашфий Термизий таржимаи ҳоли ва илмий-адабий мероси ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, Кашфий Термизий яшаган даврнинг сиёсий-ижтимоий муҳити, диний-фалсафий ва бадиий қарашлари тушунтириб ўтилган. Асарда Кашфий Термизийнинг асарлари қисқача тавсиф этилиб, “Маноқиби Муртазовий” асари мисолида баъзи фикрлари таҳлил этилган. Рисола мактаб ўқувчилари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

📝 Ҳажми: 96 бет
📏 Бичими: 60х84 1/32
📚 Муқоваси: Юмшоқ
🖨 Нашриёт: Термиз:
“Китоб нашр” нашриёти,
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл ва лотин

📖 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг2024 йил 22 февралдаги 965-рақамли  хулосаси асосида чоп этилди.

Izoh qoldirish