МАОРИФ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ
#ЯНГИ_НАШР
📚МАОРИФ КИТОБИ НАШРДАН ЧИҚДИ
👤 Муаллиф: Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий
👤Таржимон: Жамаҳматов Каромиддин
✅Буюк аллома Саййид Бурҳониддин Муҳаққиқ Термизий қаламига мансуб “Маориф” асари беқиёс орифона қарашларга эга. Алломанинг асари Ислом динининг ажраламас қисми бўлган тасаввуф арконлари – руҳий тарбияга бағишланган. Шу билан бирга, асарда “Муҳаммад” ва “Фатҳ” сураларининг баъзи оятлари тафсир қилинган. Маълумки, ўрта асрларда чуқур илдиз отган суфиёна ҳаёт ва қарашлар аксар олимлар назаридан четда қолмади. Асарнинг илмий, амалий қиймати шундаки, муаллиф унда келтирилган ҳар бир қарашини Қуръон оятлари билан далиллаган.
📝 Ҳажми: 232 бет
📏 Бичими: 84х54 1/16
📚 Муқоваси:Қаттиқ
🖨 Нашриёт: Термиз:
“Китоб нашр” нашриёти
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
📖 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 21 июндаги 03-07/3610-сонли хулосаси асосида чоп этилди.
Izoh qoldirish