#Жаҳолатга_қарши_маърифат
Термиз муҳандислик-технология институтида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Унда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори в.в.б., тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жониев Музаффархон томонидан бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқимиз учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ижтимоий – иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар хусусида фикрлар билдирилди.
Учрашув давомида масъуллар томонидан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялаш ҳамда аҳолини, айниқса, ёшларни диний мутаассиблик, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари бўйича маърузалар қилишди. Якунда йиғилганлар эътиборига "Тинчлик қадри" номли видеофилм ҳавола этилди.
✍️Имом Термизий ХИТМ Матбуот хизмати
Izoh qoldirish