27.10.2021

“Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари”

Китоб муаллифи: Ҳаким Термизий (820-932 йй).
Нашрга тайёрловчи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими  Жўрабек Чўтматов.
Китоб ҳажми: 456 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: “Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари” номли китобда Ҳаким Термизийнинг “Будувву шаън Абу Абдуллоҳ Термизий” (Ҳаким Термизий йўлининг бошланиши), “Адабун нафс” (Нафс одоби), “Риёзатун нафс” (Нафс машаққати), “Баёнул касб” (Касб баёни) каби асарлари жамланган.
Китобда ҳар бир рисолага алоҳида илмий изоҳ ва қўшимчалар берилган.
1. “Будувву шаън Абу Абдуллоҳ Термизий” рисоласида Ҳаким Термизийнинг ибратли ҳаёти, илм йўлига киришда дуч келган машаққатлари баён этилган. Ҳаким Термизийнинг илм олиш мақсадида Ироқ, Басра ва Макка шаҳарларига қилган сафарлари, ундан олган сабоқ ва ибратлари ёритилган.
Алломанинг тасаввуфга кириши, бу йўлда дуч келган қийинчиликлари, одамлардан чеккан озорлари қайд этилган. Ҳаким Термизий ҳаёти ўқувчини сабр-тоқатли бўлишга, илмни қунт билан ўрганишга, эзгу ният йўлида матонат билан ҳаракат қилишга ўргатади.

Izoh qoldirish