“Термизнинг безавол қалъалари ёхуд Термиз тарихи”
Китоб муаллифи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жўрабек Чўтматов.
Китоб ҳажми: 352 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: Китоб VIII-ХII яшаган, диний ва дунёвий илмларда тенгсиз ҳисобланган 130 дан ортиқ термизий алломаларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот беради. Китобни тайёрлашда араб ва форс тилидаги 300 дан зиёд манбадан фойдаланилган.
Термиз шаҳри нафақат икки буюк Термизий сабаб дунёга танилган, балки бу табаррук заминнинг ўз даврида ана шу улуғ алломаларни тарбиялаб, вояга етказишинингўзи бу ерда улкан маърифий асос мавжуд бўлганини тасдиқлайди.
Китобда термизий алломалар яшаб, ижод қилган бой маънавий муҳит сабаб шаклланган илмий мактаб ҳақида сўз боради.
муҳит сабаб шаклланган илмий мактаб ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Термизнинг тарихи, қадимий ва бой маданияти, ислом тамаддунига қўшган ҳиссасига ҳаққоний баҳо берилган. Шаҳарга ислом динининг кириб келиш жараёни таҳлил этилган. Термизнинг илмий-маънавий муҳитида саййидларнинг тутган ўрни ёритилган.
Жумладан, Термизнинг этимологиясига эътибор қаратилиб, унинг “тарамастха” (taro maetha) сўзидан олингани, бу қадимги бақтр тилида “дарёнинг нариги томонидаги манзил” деган маънони ифодалаши очиб берилган.
Китоб муаллифи термизий алломаларнинг нодир асарлари ва илмий жамоатчиликка номаълум бўлиб келаётган қўлёзмалар ҳақида маълумот берган.
Термизий алломаларнинг саъй-ҳаракати натижасида ўрта асрларда Термизда тафсир, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф фанлари ривожланди.
Термиз ва термизийларни юртимиз ва дунё миқёсида кенг тарғиб қилишга мустаҳкам илмий асос яратилди.
– Т.: Янги нашр, 2017.
Izoh qoldirish