01.11.2021

«Муфтий минбари» номли янги рукн ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz сайтида «Муфтий минбари» номли янги рукн ташкил этилди. Ушбу рукнда муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг жума мавъизалари, файзли суҳбатлари, онлайн чиқишлари, таҳлилий мақола ва таъсирли аудио маърузалари эълон қилиб борилади.

Муфтий ҳазратлари томонидан мусулмонларнинг руҳий тарбиясини сайқаллайдиган, маънавий комилликка бошлайдиган, имону ихлосларини мустаҳкамлайдиган панду насиҳатларини ушбу янги очилган рукн орқали кузатиб боришингиз мумкин.



Манба:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

 

Izoh qoldirish