05.11.2021

Расулуллоҳ сафдошлари

Китоб муаллифи: Абу Исо ат-Термизий (824-892 йй).
Нашрга тайёрловчи: Таржимонлар Ҳ.Аминов, М.Исмоилов, Б.Абдуллаев.
Китоб ҳажми: 320 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: Мазкур асар таниқли муҳаддис Абу Исо ат-Термизий бобомизнинг ислом тарихи, саҳобаларнинг таржимаи ҳолига бағишланган кичик ҳажмли рисоласидир. Унда 730 нафар саҳоба ҳақида сўз юритилган. Бундан ташқари, асарда бошқа саҳоба ва тарихий шахс ҳамда воқеалар тўғрисида қисқача маълумотлар келтирилган. Асарни нашрга тайёрлаш жараёнида муаллифнинг ҳар бир саҳоба тўғрисидаги қайдларидан кейин нашрга тайёрловчилар томонидан батафсилроқ маълумотлар ва зарур изоҳлар келтирилган. Матндаги маълумот ва изохлардан ташқари айрим тарихий воқеалар, шахслар ва атамалар бўйича изоҳлар матн остида берилган.
Китоб тарихчилар, исломшунослар, талабалар, диний соҳа ходимлари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
– Т.: Наврўз, 2017.

Izoh qoldirish