05.11.2021

“Ал-Манҳийёт” (Қайтарилган амаллар)

Китоб муаллифи:  Ҳаким Термизий (820-932 йй).
Нашрга тайёрловчи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Масъудхон Исмоилов.
Китоб ҳажми: 256 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: Китобда Мусулмон киши ҳаёти давомида қилмаслиги лозим бўлган ишлар ҳақида ҳадислар шарҳланган. Нашрда асарнинг араб тилидаги матни ҳам илова қилинганлиги шарқшунос, исломшунос, филолог ва манбашунослар учун қўлланма сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам яратади.
Китобнинг мавзуси исломий ахлоқ, инсоний фазилатлар ва ижтимоий одоб масалаларини ўз ичига олган. Муаллиф асарда дастлаб ҳадис матнларини келтириб, сўнгра унинг мазмун моҳияти ва ҳикматини Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар алайҳиссалом суннатлари, уламолар хулосаларига асосланган ҳолда таҳлил қилиб изоҳлаган. Ҳаким Термизий асарни ўқувчилар тушуниши учун енгил ва таъбир услуби билан аниқ тилда ёзган.

Izoh qoldirish