05.11.2021

“Ал-Масоил ал-макнуна” (Яширин масалалар)

Китоб муаллифи: Ҳаким Термизий (820-932 йй). 
Нашрга тайёрловчи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими  Масъудхон Исмоилов.
Китоб ҳажми: 216 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: “Яширин масалалар” “ал-Масоил ал-макнуна” асари ирфоний мавзуларни баён қилувчи асарлардан биридир. Асарда ҳамма ҳам билавермайдиган, тафаккур аҳли орасидан айрим зотларни илғаб олиш мумкин бўлган қалбда кечадиган нозик масалалар баён қилинган. Нашрда асарнинг араб тилидаги матни ҳам илова қилинганлиги шарқшунос, исломшунос, филолог ва манбашунослар учун қўлланма сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам яратади.
“Ал-Масоил ал-макнуна” асарида илм, олимлар, валийлик, нафс тарбияси, ақл, қалб, маърифат, зоҳидлар, шафоат, муҳаббат, мерос, сабр каби мавзуларига доир олтмишдан ортиқ масалалар очиб берилган.

Izoh qoldirish