05.11.2021

“Aл-Жомеъ ас-сунан ” (Суннатлар тўплами)

Китоб муаллифи: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.
Нашрга тайёрловчи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Ҳамидулло Аминов, Масъуджон Исмоилов, Ботиржон Абдуллаев.
Китоб ҳажми:  320 бет.
Китобнинг қисқача мазмуни: Ҳадиси шарифларда инсонни камолотга етказадиган тарбиявий ахамиятга эга хикматлар, дурдона панд-насиҳатлар жуда кўп булиб, уларда баён килинган, тарғиб этилган эзгу амаллар аллақачон халқимизнинг миллий қадриятларига айланиб улгурган. Ўзбек халқининг миллий-диний қадриятлари тарихини ўрганишда, мумтоз адабиётимизни англашда ва бугунги авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялашда ҳадисларда баён этилган бебаҳо ўгитларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу китоб буюк бобокалонимиз, муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг "ал-Жомеъ ас-сунан" ("Суннатлар тўплами") асаридан олинган ҳадиси шарифларнинг таржима ва шарҳлардан тасниф этилди. Танлашда одоб-аҳлоққа доир ҳадисларга аҳамият берилган бўлиб, уларда баён қилинган мавзулар аллақачон ҳалқимизнинг миллий қадриятларига айланиб улгурган.бобокалонимиз, муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг "ал-Жомеъ ас-сунан" ("Суннатлар тўплами") асаридан олинган ҳадиси шарифларнинг таржима ва шарҳлардан тасниф этилди. Танлашда одоб-аҳлоққа доир ҳадисларга аҳамият берилган бўлиб, уларда баён қилинган мавзулар аллақачон ҳалқимизнинг миллий қадриятларига айланиб улгурган.
Китоб шарқшунос, диншунос, тарихчи, адабиётшунос мутахассислар ва диний-миллий қадриятларимизга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган

Izoh qoldirish